ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛШУНОСЛИГИ КАФЕДРАСИ

Қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси Қорақалпоғистонда қорақалпоқ тилшунослигининг ривожланишида ва қорақалпоқ тили бўйича олий маълумотли кадрларни таёрлашда салмоқли ўрин эгаллаб келмоқда. Кафедранинг очилиши Қорақалпоқ давлат педагогик институтининг ва унда 1934 йил қорақалпоқ тили ва адабиёти ихтисослигининг очилиши билан чамбарчаш боғлиқ. Кафедра дастлаб қорақалпоқ тили ва адабиёти кафедраси, 1964 йилдан қорақалпоқ тили кафедраси этиб ташкил этилган. Қорақалпоқ тили кафедрасини 1964-1973 йиллари доцент Кушербай Бердимуратов, 1973-1978 йиллари доцент Айтжан Есемуратов, 1978-1985 йиллар мовайнида доцент Абатбай Давлетов, сунгра профессор Есемурат Бердимуратов раҳбарлик қилди. 1992 йил кафедра қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси, умумий ва туркий тилшунослиги кафедраси бўлиб иккига бўлинди. Қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасини профессор Е.Бердимуратов, умумий ва туркий тилшунослиги кафедрасини профессор А.Давлетов бошқарди. 1995 йил филология фанлари доктори, профессор А.Давлетов Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги этиб сайланди. 1996 йил умумий ва туркий тилшунослиги кафедраси қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасига қайта қушилди ва шундан бошлаб 2012 йилгича кафедрага академик А.Давлетов раҳбарлик қилди. 2012 йилдан филология фанлари доктори, профессор М.Қудайбергенов кафедра мудири вазифасида ишлаб келмоқда.

Қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси университетда етакчи кафедраларнинг бири хисобланади. Ҳозирги вақтда кафедрада 3 та фан доктори ва профессорлар, 9 та фан номзоди ва доцентлар, 3 та катта ўқитувчи, 8 та ассистент-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Илмий даражалилик 65 фоиз. Кафедрада катта илмий ходим-тадқиқотчилар ва магистрантлар илмий изланишлар олиб бормоқда.

Қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасининг профессор-ўқитувчилари томонидан монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар чоп этилмоқда.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари олий ўқув муассасалари, республика мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар колледжлари билан узвий алоқага эга: назарий масалаларда, услубий ҳамкорлик ишларини ташкил қилишда, фан олимпиадаларини ўтказишда, учирашув кечалар ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Ушбу ўқуб муассасалари учун кафедра  ўқитувчилари ўқуб дастурлари, дарсликлар ва ўқуб қўлланмаларни тузишда фаол иштирок этмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг муаллифлигида олий ўқув юртлари, академик лицейлар учун 10 тадан ортиқ дарслик, касб-ҳунар колледжлари учун 2 та дарслик чоп этилди. Олий оқув юртлари учун «Ҳозирги қорақалпоқ тили. Фонетика» (А.Давлетов), «Ҳозирги қорақалпоқ тили. Лексикология» (Е.Бердимуратов), «Қорақалпоқ тили тарихи» (Ш.Абдиназимов), жамоатлик муаллифликда «Ҳозирги қорақалпоқ тили. Морфология», «Ҳозирги қорақалпоқ тили. Синтаксис», дарсликлари чоп этилди.

Кафедра аъзолари томонидан давлат маблағи ҳисобидан 1996-1999 йилларда «Туркий тилларнинг узаро боғлик масалалари», 2000-2007 йилларда «Туркий тилларнинг фонологияси ва морфонологиясининг долзарб масалалари» мавзулари бўчича илмий-тадқиқот ишлари бажарилди. Ушбу масалалар бўйича бир докторлик ва 2 та номзодлик диссертация химоя қилинди, 2 та монография чоп этилди. Кафедра томонидан қорақалпоқ тилшунослигининг долзарб масалалари юзасидан илмий мақолалар тўплами чоп этилмоқда. Кафедрада қорақалпоқ тили соҳаларининг буюк олимларининг таваллуд саналари юзасидан илмий-назарий анужуманлар ўтказилиб келинмоқда.

Кафедра профессори Ш.Абдиназимов Остонадаги Л.Н.Гумилев номидаги Евразия университети тюркология кафедрасининг “Туркий тилларнинг қиёсий грамматикаси” мавсусидаги илмий лойиҳанинг бажарувчиси сифатида иштирок итмоқда.

2015-2016 ўқув йилида «Давлат тили (қорақалпоқ тили)» фанидан олий ўқув юртлари доирасида биринчи маротаба республика фан олимпиадаси ўтказилиб, унда университетнинг рус филологияси бакалавр таълим йўналиши 1-курс талабаси Г.Узақбергенова кафедра ассистенти Д.Сейтқасимовнинг илмий раҳбарлигида нуфузли I ўрин ғолиби бўлди.

1989 йил қорақалпоқ тилига «Давлат тили» мақоми берилиши муносабати билан йил 1 декабрь санасида тил байрами кенг нишонланмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари ўқув юртлари ва ҳудудларда учирашувлар ташкиллаштириб, тилнинг тозалигига этибор қаратиш юзасидан кенг жамоатчиликка тушиндириш ишларини олиб бормоқда.

 

Қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасида фаолият юритаётган илмий даражали профессор-ўқитувчилар

Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор. 1968 йил Чимбой туманида таваллуд топган. 1992 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1997 йил «Қорақалпоқ тилида аниқлилик ва аниқсизликнинг англатилиши» мавзусида номзодлик, 2004 йил «Қорақалпоқ тилида морфонологик ҳодисалар» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 100 дан ортиқ илмий асарлари мавжуд. Жумладан, 2 та монография, 5 та дарслик, 10 та ўқув қўлланмаси чоп этилган. 2012 йилдан этиборан кафедра мудири вазифасида фаолият олиб бормоқда.

 

Абдиназимов Шамшетдин Нажимович, филология фанлари доктори, профессор. Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган фан арбоби. 1961 йил Чимбой туманида таваллуд топган. 1984 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1992 йил «Қирқ қиз» достонининг  лексикаси» мавзусида номзодлик, 2001 йил «Бердақ асарларининг  тили» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 160 дан ортиқ илмий асарлари мавжуд. Шулардан 3 та монография, 3 та дарслик, 10 та ўқув қўлланмаси чоп этилди. 2010 йилдан қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси профессори сифатида фаолият олиб бормоқда. 2016 йилдан Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Fil.05.01 сонли докторлик диссертацияларни химоя қилиш бўйича Ихтисослашган Кенгаш раиси. Қорақалпоғистон Республикасига хизмат кўрсатган фан арбоби.

 

Алланиязова Шаригул,  филология  фанлари номзоди, доцент. 1957 йил Кегейли туманида таваллуд топган. 1977 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1986 йил «Қорақалпоқ тилининг қўл ҳунари терминлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий асарлари чоп этилди. Жумладан 1 та монография, 2 та дарслик, 4 та ўқув қўлланмаси нашр этилди. 2000 йилдан қорақалпоқ тилшунослиги кафедрасининг  доценти бўлиб ишлаб келмоқда.

.

 

Пахратдинов Қуралбай Атаубаевич, филология фанлари номзоди, доцент. 1961 йил Муйноқ шахрида таваллуд топган. 1983 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1992 йил «Қорақалпоқ тилида чорвачилик лексикаси» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 дан ортиқ илмий асарлари чоп этилди. Шулардан 20 та ўқув қўлланмаси нашр этилди. 2001 йилдан қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси  доценти.

 

Айназарова Гулара Бекмуратовна, филология фанлари номзоди, доцент. 1959 йил Нукус шахрида таваллуд топган. 1982 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2000 йил «Қорақалпоқ тилида тенглес икки компонентли фразеологизмлар» мавзусида диссертациясини ҳимоя қилди. 25 дан ортиқ илмий асарлари, жумладан 2 та ўқув қўлланмаси нашр этилди. 2010 йилдан кафедра доценти.

 

 

Давлетова Улбосин, филология фанлари номзоди. 1958 йил Туркманистон Республикасида таваллуд топган. 1982 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1994 йил «Қорақалпоқ тилининг харбий лексикаcи» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 15 дан ортиқ илмий асарлари, жумладан 3 та ўқув қўлланмаси нашр этилди. 2008 йилдан кафедрада катта ўқитувчи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Убайдуллаев Бахтияр Қаллибекович, филология фанлари номзоди, доцент. 1967 йил Нукус шахрида таваллуд топган. 1991 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2006 йил «XIX аср қорақалпоқ мумтоз шоирлари асарлари тилида олмошларнинг лексик-грамматик хусусиятлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий асарлари, жумладан 2 та ўқув қўлланмаси чоп этилди. 2014 йилдан кафедра доценти.

 

Сейтназарова Инжайим Ержановна, филология фанлари номзоди, доцент. 1969 йил Тахтакўпир туманида таваллуд топган. 1991 йил Нукус давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 1997 йил «Ҳозирги қорақалпоқ тилида сўзларнинг фонетик вариантлилиги» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 50 дан ортиқ илмий асарлари, жумладан 3 та дарслик, 5 та ўқув қўлланмаси чоп этилди. 2006 йилдан кафедра доценти сифатида фаолият олиб бормоқда.

Хожанов Шарапатдин Балтаниязович, филология фанлари бўйича филоcсофия доктори (PhD) 1978 йил Кегейли туманида таваллуд топган. 2000 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги қорақалпоқ тили ва адабиёти магистри. 2017 йил «Қорақалпоқ тилида антонимлар» мавзусида (PhD) докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 30 дан ортиқ илмий асарлари чоп этилди. Жумладан 1 та ўқув қўлланмаси мавжуд. 2001-2003 йилларда кафедра ассистенти бўлиб ишлаган. 2012-2014 йилларда Қорақалпоқ давлат университетида магистратура бўлими методисти, 2015-2017 йилларда кафедра катта илмий ходим-изланувчиси, 2018 йилдан кафедра катта ўқитувчиси сифатида ишлаб келмоқда.

 

Қазақбаева Анар Толибаевна, филология фанлари номзоди. 1979 йил Шуманай туманида таваллуд топган. 2002 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги лингвистика (қорақалпоқ тили) магистри. 2010 йил «Қорақалпоқ тилида қўшимчаларнинг вариантлилиги» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 15 дан ортиқ илмий асарлари, жумладан 1 ўқув-услубий қўлланмаси чоп этилди. 2016 йилдан қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси.

 

Қарлибаева Гулмира Ермекбаевна, филология фанлари доктори. 1975 йил Нукус шахрида таваллуд топган. 1997 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги филолог, қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси. 2002 йил «Ажиниёз асарлари тилининг фонетик-морфологик тафсифи» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 40 дан ортиқ илмий асарлари, жумладан 2 та ўқув қўлланмаси чоп этилган. 2016 йилдан этиборан кафедра доценти сифатида ишлаб келмоқда. 2017 йил «Ажиниёз асарлари тилининг лексик-семантик ва услубий хусусиятлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

 

 

 

Досжанова Гулназ Дарьябаевна, филология фанлари номзоди. 1983 йил Қораўзак туманида таваллуд топган. 2004 йил Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги лингвистика (қорақалпоқ тили) магистри. 2011 йил «Қорақалпоқ тилида уй буйумлари номларининг  семантик ва морфологик хусусиятлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 20 дан ортиқ илмий асарлари чоп этилди. 2013 йилдан қорақалпоқ тилшунослиги кафедраси катта ўқитувчиси.

Шунингдек, филология фанларининг доктори М.Давлетов, филология фанлари номзоди Қ.Алланазаровлар кафедрада фаолият олиб бориб, талабаларга марузалар уқиди.

 

Ҳозирги вақтда кафедрада катта ўқитувчи Р.Садикова, ассистент ўқитувчилардан А.Утемисов, Д.Сейтқасимов, Х.Атабаев, Ж.Тангирбергенов, М.Хожанов, Қ.Усеновалар фаолият олиб бормоқда.